Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Имонга келиш учун ғайб ишларини кўз билан кўриш шарт эмас. Чунки Иброҳим а.с. ўликларнинг тирилтирилишини ўз кўзи билан кўришидан олдин ҳам мўмин эди.
قَالَ أَوَلَمْ تُؤْمِن قَالَ بَلَى
(Аллоҳ: «Ишонмайсанми?» — деди. Иброҳим айтди: «Йўқ, ишонаман).
Иброҳим а.с. фақат ўликларнинг тирилтирилишини кўришни истарди. Аллоҳ Таоло унинг мана шу истагини амалга ошириб беришини ва далолат орқали таскин топган қалби энди ўз кўзи билан кўриш орқали ҳам таскин топишини хоҳларди.
(وَإِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّ أَرِنِي كَيْفَ تُحْيِـي الْمَوْتَى Эсланг (эй Муҳаммад), Иброҳим: «Парвардигор, менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат», деди) (رَبِّ ) меҳру шафқат уммонини ўзида мужассам этган сўз. Ижобат давомийлигидаги муболаға учун дуодан олдин зикр қилинади.
(أَرِنِي кўрсат) кўз билан кўриш маъносида. Унинг иккита мафъули бор. Биринчиси мутакаллим замири иккинчиси
كَيْفَ تُحْيِـي الْمَوْتَى
(ўликларни қандай қилиб тирилтирасан).
(كَيْفَ تُحْيِـي الْمَوْتَى ўликларни қандай қилиб тирилтирасан) Бу саволда Иброҳим а.с. Аллоҳнинг ўликларни тирилтиришини тан олиши, лекин шу ишнинг қандай амалга ошишини ўз кўзи билан кўрмоқчи эканлиги англашилиб турибди.
У ўликларнинг тирилтирилишига шубҳани ифодаламайди. Агар шубҳани билдирганида кайфа сўзи қўлланмаган бўларди. Бевосита истифҳомнинг ўзи қўлланарди. Ўликларни тирилтирасанми? Шунга бир мисол келтирадиган бўлсак, Зайд одамлар ўртасида қандай ҳакамлик қиляпти, дейилганда сўзловчи Зайднинг ҳакамлик қилаётганига шубҳа қилмаётган, шунчаки бу ишни у қандай бажараётгани билан қизиқаётган бўлади. Лекин агар у, Зайд одамларга ҳакамлик қиляптими, деса, Зайднинг ҳакамлик қилаётганига шубҳаланган бўлади.
(4كَيْفَ تُحْيِـي الْمَوْتَى ) бу саволда Аллоҳ Таолонинг ўликларни тирилтира олишини тан олиш бор. Ундан мурод Иброҳим а.с.нинг шу ишнинг қандай амалга ошишини билмоқчилигидир.
Кайфа (қандай) сўзи орқали савол беришнинг ҳақиқий маъноси мана шу.
Бироқ бу сўз орқали мажозий маънода ҳам савол берилади. Масалан, кимдир бир оғир юкни кўтара оламан, деб даъво қилади.
132-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232
|